Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Паспорт – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, паспорт олингунга қадар эса – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки шахснинг фуқаролигига доир маълумотлар бўлган ўзга ҳужжат фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти қуйидагиларга берилади: 
  • 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига;
  • “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кунга қадар Ўзбекистонда доимий яшаган шахсларга. Қонуннинг кучга кириш санаси 28.07.1992 й.;
  • “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга.

Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойдаги ички ишлар органларига паспортининг амал қилиш муддати тугагач бир ойдан кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаётган шахс эса 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.

Паспорт олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур  
  • доимий рўйхатда турадиган жойдаги ички ишлар органларига мурожаат қилиш;
  • биометрик паспорт бериш ҳақида ариза топшириш;
  • 16 ёшга тўлганлик муносабати билан паспорт олишда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш. Агар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан берилган бўлса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага апостиль қўйиш зарур.
  • илгари берилган паспортни топшириш;
  • 35х45 мм ҳажмдаги 2 та фотосурат
  • энг кам иш ҳақининг 50 % миқдорида давлат божи тўлаш.

16 ёшга тўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасининг паспортини ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун асослар:

16 ёшга тўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасининг паспортини ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш асослари  
  • Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиш;
  • боланинг хорижда туғилиши;
  • паспорт муддати ёки ҳаракатланиш ҳужжати амал қилиш муддати тугаши;
  • фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
  • ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
  • рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
  • паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
  • паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида.

16 ёшга тўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг паспортини ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириши зарур:    
  • доимий рўйхатда турадиган жойдаги ички ишлар органларига мурожаат қилиш;
  • биометрик ҳужжат бериш ҳақида ариза топшириш;
  • чет элга чиқиш ҳақидаги анкетани тўлдириш;
  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асли ва нусхасини бериш. Илгари берилган паспортни бериш;
  • муассаса ёки ташкилот томонидан буюртма берилганда, расмий хат (агар ташкилот орқали чиқилса)
  • 35х45 мм ҳажмдаги иккита фотосурат;
  • паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотилган, ўғирлатилган ҳолларда фуқаронинг ёки қонуний вакилларининг ёзма аризаси;
  • паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома (хорижда йўқотилганда);
  • давлат божи тўлаш.

Паспортни Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида олиш   

Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар консуллик  рўйхатида турадиган жойга паспорт олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг паспорт олиши асослари:

  • Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиш
  • боланинг хорижда туғилиши;
  • паспорт муддати ёки ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаши;
  • фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
  • ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
  • рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
  • паспорт бланкаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати яроқсиз ҳолга келганида;
  • паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида.

Ўзбекистон фуқаролиги олинганда  

Паспорт фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги туфайли алмаштирилганда, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар юқорида кўрсатилган ҳолларда (бола туғилиш ҳолатидан ташқари) паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этадилар.

Бунда вояга етмаган шахс номидан унинг ота-онаси, васийлари, ташкилот ва муассасалар вакиллари мурожаат қиладилар.

Талабнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш марказига юборилганидан кейин паспорт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн иш куни мобайнида, хорижда — ўн беш иш куни мобайнида берилади.

Янги паспортни расмийлаштириш жойига қараб давлат божи ёки консуллик йиғими ундирилади.

Норматив ҳужжатлар

Шаблон ва шакллар намуналари

Биометрик ҳужжат бериш ҳақида ариза 

Chat