Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

1. Чет эл фуқароси иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина Ўзбекистон ҳудудида ишлаши мумкин.

Тасдиқнома бир йил муддатга берилади.

Рухсатнома иш берувчи томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан олинади.

2. Тўлов

Меҳнат фаолиятига рухсатнома берганлик (узайтирганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

3. Рухсатномасиз ишлаганлик оқибатлари

Рухсатномасиз ишга қабул қилинган хорижий мутахассислар иш берувчи маблағлари ҳисобига Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан Ўзбекистондан чиқариб юбориладилар.

Тасдиқномасиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари

Қуйидаги чет эл фуқаролари меҳнат фаолиятини тасдиқномасиз амалга ошириши мумкин:

  • дипломатик ва консуллик муассасаларининг, дипломатик мақомдан фойдаланувчи ташкилотлар ходимлари;
  • Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;
  • 3 ойгача муддатга келадиган, Ўзбекистон ҳудудида ишлаётган ёки ташкил этилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларнинг таъсисчилари ёки пайчилари;
  • Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасида ишлашга 3 ойгача муддатга жалб этиладиган мутахассислар;
  • давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон ҳудудидаги муассасаларда ишловчи фан ва маданият арбоблари;
  • таътил вақтида Ўзбекистон олий касб таълими таълим муассасалари дастурлари доирасида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;
  • Ўзбекистонда аккредитация қилинган мухбирлар ва журналистлар;
  • Адлия вазирлигида аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари;
  • Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан аккредитация қилинган хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари ходимлари;
  • Ўзбекистон академиялари ва олий касб таълими таълим муассасаларида маърузалар курсини ўқиш ва бошқа ишлар учун жалб қилинган маърузачилар ва йўриқчилар;
  • давлатлараро битимларга кўра ишга жойлаштиришнинг бошқа хил тартиби белгиланган шахслар.

Юқори малакали ва малакали мутахассисга бериладиган имтиёзлар

Юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассислар меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома асосида  Ўзбекистонда ишлаши мумкин.

Тўлов

тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:

  • юқори малакали чет эллик мутахассисларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;
  • малакали чет эллик мутахассисларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида.

Тасдиқномалар чексиз миқдорда узайтириш имконияти билан 3 йилгача берилади.

Тақдим этилган имтиёзлар

Юқори малакали ва малакали мутахассис деб тан олиниш шартлари

Chat