Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

1.   Давлат чегараси орқали ўтувчи барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар қуйидаги назоратдан ўтишлари лозим

  • чегара (паспорт) назорати

    Чегара (паспорт) назоратидан - Ўзбекистонга кириш ҳуқуқидаги ҳужжатларни текшириш.

    Йўловчилар чегара (паспорт) назоратидан ўтганда улардан Ўзбекистонга кириш ҳуқуқидаги ҳужжатлар текширилади.

    Визасиз келган бўлса, яшаб туриш бўйича визаларни расмийлаштириш учун консулхонага мурожаат қилиши зарур.

  • божхона назорати
    • товар ва транспорт воситалари, шунингдек, зарур ҳужжатларни текшириш учун тақдим этишни талаб қилади;
    • валюта назоратини амалга оширади;
    • божхона назорати мақсадларида товарлар ва бошқа предметлар пробалари ва намуналарини олиб қўйяди.
    • божхона қонун бузилишлари фош бўлишида техник ва махсус воситаларни қўллайди.
  • санитар-карантин назорати

    Санитар-карантин назорати-ўтказиш - Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг санитария-карантин бўлинмалари томонидан Давлат чегараси орқали келган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлардир.

    Шахслрнинг эпидемиологик кўрсаткичлар бўйича тиббий-санитар кўрикдан, уларнинг транспорт воситалари ва товарларини текшириш

  • фитосанитар назорати

    Фитосанитар назорати - карантин бўйича назорат қилинадиган товарлар ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган (транзит ташиладиган) ўсимликларни текширишда ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар.

    Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма  карантин объектлари (жаҳонда карантин аҳамиятидаги зарарли организмлар) аниқланганда, карантин назоратидаги маҳсулотларни ушлаб туриш, мусодара қилиш, зарур бўлганда, қайтариб юбориши мумкин.

    Ўсимликлар карантини назорати остида бўлган маҳсулотларни (ҳажм ва мақсадига қараб) мамлакатга олиб кириш фақатгина қуйидаги асосларда йўл қўйилади

    МУҲИМ!!!

     

  • ветеринария назорати

    Ветеринария назорати - одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни, шунингдек назорат қилиш мақсадида ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотларга нисбатан чегара назоратининг ветеринария пунктлари (ЧНВП) томонидан амалга ошириладиган комплекс  тадбирлар.

    Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар

    МУҲИМ!!!

2. Ўтказиш давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқига эга ҳақиқий ҳужжат билан амалга оширилади.

3.Ўтказиш тўғрисидаги якуний қарор чегара назорати бўлинмалари томонидан ўтказиш бўлимларидаги барча юқорида кўрсатилган назорат кўринишларидан ўтганидан сўнг қабул қилинади.

Давлат чегарасига ўтказишнинг устувор тартиби
  • оғир касалланган шахслар, ҳомиладорлик ва ногиронликнинг аниқ  аломати бор шахслар, 7 ёшдаги болалар, улар ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар ўтаётган транспорт воситалари;
  • Халқаро алоқадаги йўловчиларни ташишни мунтазам  бажарувчи  транспорт воситалари;
  • тирик ҳайвонлар, тез айнувчи товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
  • табиат офатлари, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини йўқотишда зарур бўлган, гуманитар ёрдам сифатидаги товарлар, бошқа шунга ўхшаш товарлар, шунингдек, улар ўтаётган транспорт воситалари;
  • Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари манзилига йўналтирилган товарлар;
  • Ўзбекистоннинг қонунчилик, ижро этувчи  ва суд ҳокимиятининг юқори  органлари манзилига йўналтирилган товарлар.

Ўтказиш бўлимида турганда тақиқланади
  • чегара назорати бўлинмалари раҳбарларининг рухсатисиз фото-ва видеотасвирга олиш;
  • уяли алоқа воситасидан фойдаланиш;
  • Давлат назорати органлари ходимларига моддий бойлик таклиф қилиш;
  • ўтказиш бўлими ҳудуди ёки ўтказиш бўлиминин гхизмат биносига ўрнатилган тартибни бузган ҳолда кириш;
  • ўтказиш бўлими ҳудудига тегишли рухсатномаларсиз қурол, портловчи моддалар ва атрофдагиларнинг ҳаёти ёки саломатлиги учун хавф туғдирувчи бошқа предметларни (моддалар) олиб кириш (олиб чиқиш).

Шаблон ва шакллар намуналари

Йўловчи божхона декларацияси намунаси   

Chat