Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун қуйидагиларни амалга ошириши зарур
  • туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиш;
  • 2 нусхада ариза-анкета тўлдириш;
  • яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш
  • чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини тақдим этиш;
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризасини тақдим этиш;
  • уй-жой ҳужжатларининг асл нусхасини (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади) тақдим этиш;
  • никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатларни (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади) тақдим этиш;
  • тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, бошқа республика аҳамиятига молик давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномасини тақдим этиш;
  • бож тўлаш;
  • 35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикасига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари намуналари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва рўйхатга тушадиган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман ички ишлар бўлимига ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати   

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.

2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

3. Эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.

4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.

Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун туман ички ишлар бўлимига мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
  • ариза;
  • яшаш гувоҳномаси;
  • уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
  • никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • тегишли орган раҳбарининг илтимосномаси;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати    

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга прописка қилиниши мумкин.

2. Қариндошлар — мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

3. Эр (хотин) — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.

4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

5. Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг тугишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.

6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга.

7. Ўзбекистон Республикасида ҳудудида тугилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.

Бошқа ҳудудларда доимий прописк олиш учун туман ички ишлар бўлинмасига қуйидагиларни тақдим этиш зарур
  • 2 нусхада ариза-анкета;
  • чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;
  • уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • тегишли ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси;
  • бож тўланганлиги ҳақидаги квитанция;
  • 35х45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.

Доимий пропискадан ўтказиш рад этилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс қуйидаги ҳолларда вилоятда вақтинча бўлиши мумкин   
  • сотиб олинган уй-жойи бўлса;
  • яқин қариндошлари бўлса;
  • васийлари (ҳомийлари) бўлса;
  • меҳнат фаолияти билан шуғулланса, таълим муассасаларида ўқиётган бўлса;
  • даволаш муассасаларида даволанаётган бўлса.

Рўйхатдан чиқариш ва пропискани бекор қилиш тартиби   

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек, вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка ички ишлар органлари томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

Пропискани бекор қилиш ёки рўйхатдан чиқариш суд қарорига кўра ҳам амалга оширилиши мумкин.

Рўйхатдан чиқиш учун туман ички ишлар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур
  • рўйхатдан чиқариш ҳақида ариза;
  • паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ички ишлар бўлинмаси ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилоят ИИБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади.

Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилоят ИИБ ўн кун муддатда доимий пропискани расмийлаштириш ҳақида қарорни чиқаради.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ИИВга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Рўйхатдан чиқарилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2% миқдорида бож ундирилади (4 460,00 сўм).

Chat