Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Чет элга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш ва шартнома бўйича ишлаш келган фуқароларга вақтинча консуллик ҳисоби расмийлаштирилади. Вақтинча консуллик ҳисоби фуқаро бўлиш мамлакатида қонуний равишда 6 ойдан ортиқ муддатга келган бўлса амалга оширилади.

Вақтинча консуллик ҳисобига қўйиш учун топшириладиган ҳужжатлар    
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти+ паспорт саҳифалари нусхаси (Ўзбекистон Республикасида прописка ҳақидаги маълумот билан)
  • Келиш мамлакатида рўйхатда турган жойидан маълумотнома
  • 1 та расм – 3х4 см
  • тўлдирилган электрон рўйхатга олиш карточкаси

Доимий консуллик ҳисобига олиш учун паспортда доимий яшаш учун рухсати берилган стикер (МДҲ давлатлари учун рўйхатдан чиққанлик ҳақидаги штамп ва чиқиш мамлакати кўрсатилган чиқиш варағи) ва келиш мамлакати ҳокимиятининг рухсати асос бўлади. – Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан “Doimiy yashashga chiqishga ruxsat berildi” ёзувли ДЯУ рухсати берилган стикер. МДҲ учун рўйхатдан чиққанлик ҳақидаги штамп ва чиқиш мамлакати кўрсатилган чиқиш варағи.

Доимий косуллик ҳисобига қўйиш учун топшириладиган ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси элчихонасида консуллик ҳисобида туриш учун элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги ҳужжатларни топшириш керак:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти+ паспорт саҳифалари нусхаси (Ўзбекистон Республикасида прописка ва рўйхатдан чиқиш ҳақидаги маълумот билан)
  • Ўзбекистон Республикасидан кетиш варағи (фақат МДҲ мамлакатларига ДЯУ келган фуқароларга) ва виза режими ўрнатилган мамлакатларга келган фуқароларга “Doimiy yashashga chiqishga ruxsat berildi” ёзувли ДЯУ рухсати берилган стикер
  • келиш мамлакатида рўйхатда турган жойидан маълумотнома
  • 1 та расм – 3х4 см;
  • консуллик ҳисобига қўйганлик учун консуллик йиғими;
  • тўлдирилган электрон рўйхатга олиш карточкаси.

Консуллик ҳисоби 1 иш кунида амалга оширилади.

Консуллик йиғими: 15 АҚШ доллари + ҳақиқий харажатлар.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Chat