Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида;
  • таклиф қилган жисмоний шахснинг турар жойларида;
  • пропискани мустақил расмийлаштириш;
  • ижара шартномаси асосида хусусий уйларда прописка қилиш;
  • ТИВда аккредитациядан ўтиш.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни вақтинча прописка қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади
  1. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида маъмурияти улар келиб жойлашган вақтда махсус автоматлаштирилган электрон дастур ёрдамида, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан, туризм операторларининг эса тур бошлангунгача хабардор қилади;
  2. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар
  3. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганларидан кейин уч сутка мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиши орқали, махсус автоматлаштирилган электрон дастур модули ишга туширилганидан кейин эса маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан вақтинча пропискага қўйилади.
  4. Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда махсус автоматлаштирилган электрон дастур ёрдамида амалга оширилади.
  5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади

Вақтинча пропискани узайтириш   

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати қуйидагилар асосида узайтирилади:

  • қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари;
  • таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари;
  • виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган (туристлар учун — турнинг амал қилиш муддатига) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари.

Топшириладиган ҳужжатлар    

30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар махсус автоматлаштирилган электрон дастурда  қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

  • ариза;
  • миллий паспортнинг ёки таклиф қилинаётган фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
  • уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилигининг кўчирма нусхаси ва уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар.

Ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • қабул қиладиган ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
  • миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
  • уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилиги ҳамда уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.

Муддат    

Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч сутка ичида амалга оширилади, байрам кунлари ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Вақтинча пропискадан озод этиш   

Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинадилар:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.

Республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган яшаш гувоҳномасига эга чет эл фуқароси ва фуқаролиги йўқ шахсни вақтинча прописка қилиш  

Вақтинча прописка доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга олиш ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Таълим муассасаларига ўқиш учун келган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун ички ишлар органлари томонидан ўқиш даврига амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича вақтинча пропискани расмийлаштирган ички ишлар орган бўлимини хабардор қилади.

Топшириладиган ҳужжатлар   

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч кун муддатда ички ишлар органларига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
  • уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
  • прописка қилинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ички ишлар органлари ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик тўғрисида BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи беради.

Вақтинча пропискадан озод этиш   

Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинадилар:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни вақтинча прописка қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида;
  • жисмоний шахснинг таклифи асосида.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни вақтинча прописка қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади   

1. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг улар келиб жойлашган вақтда махсус автоматлаштирилган электрон дастур ёрдамида, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан, туризм операторлари эса тур бошлангунгача хабардор қилади;

2. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахсларнинг:

  • улар келиб жойлашган пайтда махсус автоматлаштирилган электрон дастур ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч кун ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;
  • уларнинг бўлиш муддати 30 суткадан ошса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилади.

3. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганларидан кейин уч сутка мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиш йўли билан, махсус автоматлаштирилган электрон дастур модули ишга туширилганидан кейин эса, маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан расмийлаштирилади.

4. Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда махсус автоматлаштирилган электрон дастур  ёрдамида амалга оширилади.

Топшириладиган ҳужжатлар   

Бошқа ҳудудларда вақтинча доимий прописка қилиш учун туман ички ишлар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш керак:

30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар махсус автоматлаштирилган электрон дастурда  қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

  • ариза;
  • миллий паспортнинг ёки таклиф қилинаётган фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
  • уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилигининг кўчирма нусхаси ва уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • ариза;
  • қабул қиладиган ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
  • миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
  • уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилиги ҳамда уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.

Муддат    

Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч сутка ичида амалга оширилади, байрам кунлари ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Бўлиш муддати қуйидагилар асосида узайтирилади:

  • қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари;
  • таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари;
  • виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган (туристлар учун — турнинг амал қилиш муддатига) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари.

Вақтинча пропискадан озод этиш      

Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинадилар:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари;

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам;

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) яшаш гувоҳномасига эга бўлган республиканинг бошқа ҳудудларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни вақтинча прописка қилиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
  • ариза;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
  • уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
  • уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
  • прописка қилинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Муддат     

Вақтинча прописка доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга олиш ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ички ишлар органлари ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик тўғрисида BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи беради.

Таълим муассасаларига ўқиш учун келган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Улар вилоят ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича ички ишлар органлари бўлимини хабардор қилади.

Вақтинча пропискани қайта расмийлаштириш ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ички ишлар органларига ҳужжатларни тақдим этади.

Ариза рўйхатга олингач ҳамда ҳужжатлар ўрганилиб расмийлаштирилгач ички ишлар органи бир сутка ичида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинча пропискани расмийлаштириб беради.

Прописка учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2% миқдорида йиғим ундирилади (4 460,00 сўм

Chat