Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир. 

Риэлторлик ташкилоти фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия га эга бўлиши лозим.

Риэлторлик ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар:

  • кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
  • кўчмас мулк объектлари савдосини ташкил этиш;
  • кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
  • кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Chat