Ҳуқуқий ахборот портали

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан қуйидаги шахслар (беморлар) тоифалари озод қилинади:

1. I ва II гуруҳ ногиронлар.

2. Болаликдан ногиронлар.

3. 1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.

4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногирон шахслар.

5. 1941 - 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.

6. Байналмилалчи жангчилар.

7. Ғирт етимлар.

8. Ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар.

9. 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.

10. Чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар.

11. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.

12. 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.

Норматив ҳужжатлар

Chat