Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:

1. Болаликдан ногиронлар;

2. Чин етимлар;

3. I ва II гуруҳ ногиронлари;

4. 1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

6. 1941 - 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

8. Байналмилалчи-жангчилар;

9. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 - 27 ёшдаги) шахслар;

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);

13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);

14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);

15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);

16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади).

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари рўйхатини http://www.minzdrav.uz/agencies/all.php?SECTION_ID=1075 ҳаволасидан олиш мумкин.

Норматив ҳужжатлар

Chat