Тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам:
- туман (шаҳар) даражасида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — аҳолининг (мижозларнинг) барча тоифаларига;
- вилоят (Тошкент шаҳри) ва республика даражаларида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — мижозларнинг имтиёзли тоифаларига кўрсатилади.
Тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб ҳисобланади ва белгиланган тартибда мижоз томонидан тўланади.
Тиббий ёрдамни рад этиш ёки нотўғри ташхис қўйиш ёхуд тиббиёт ташкилоти ходимларининг ҳаракати натижасида юзага келган мураккаб вазиятлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишли тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.