Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Давлат тиббий-санитария хизматларининг кафолатланган ҳажми доирасида қуйидагиларни ўз ичига олувчи бепул тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлайди:

шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;

соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, аввало, қишлоқ жойларда тиббий хизмат кўрсатиш;

қатор юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунлаштириш ва вакцинациялаш;

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокринологик касалликларга чалинган беморлар ва касб касалликларига чалинган шахслар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам;

болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пулли шифохоналардан ташқари);

15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;

туғруқ вақтида ёрдам берадиган хизматларни кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари);

имтиёзли тоифага мансуб беморлар (ногиронлар, уруш фахрийлари, тўлиқ етимлар)ни давлат даволаш-профилактика муассасаларида даволаш.   

Норматив ҳужжатлар

Chat