Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;

ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;

реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;

сурункали юрак етишмовчилиги, Пб, III босқичлари;

жигар циррози, фаол давридаги гепатит;

юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз;

оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);

психик хасталиклар;

хатарли янги ўсмалар;

даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.

Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;

жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;

жигардан ташқари онкологик касалликлар;

жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.

Норматив ҳужжатлар

Chat