Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти оладилар.

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

Норматив ҳужжатлар

Chat