Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор томонидан ихтиёрийлик асосида ҳақ эвазига ёки бепул амалга оширилади.

Ҳар бир ўн саккиз ёшга тўлган ва тиббий кўрикдан ўтказилган шахс донор бўлиши мумкин.

Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишдан аввал шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва улар соғлиғининг ҳолати ҳақида ҳужжат бериш бепул амалга оширилади.

Қонни тўплаш давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг қон билан ишлаш хизмати томонидан амалга оширилади.

Қон топшириш учун муайян шахс паспорти ёки шахсиини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиши шарт.

Донор кейинчалик, зарур бўлганда донорнинг ўзи учун (аутодонорлик) фойдаланиладиган донорлик қони таркибини топшириши мумкин.

Донор бўлишга қаршилик қилувчи кўрсатмалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Донорга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари билан қуйидаги ҳаволадан танишиш мумкин:

http://lex.uz/docs/2320451#2320837

Норматив ҳужжатлар

Chat