Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш учун қуйидаги визаларни расмийлаштириши мумкин:

Таклифнома бўйича визалар

Шахслар Ўзбекистонга кириш визаларини қуйидагилардан таклифнома олиши билан расмийлаштириши мумкин:

  • юридик шахслар ёки Ташқи ишлар ҳамда Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар ёки шахслар.
  • Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда вақтинчалик (3 ойдан ортиқ) ёки доимий истиқомат қилувчи  хорижий  фуқаролар;
  •  ўз фаолиятини  Ўзбекистон ҳудудида амалга оширувчи туристик ташкилотлар.

Ташқи ишлар ёки Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар ёки шахслар томонидан таклифнома юбориш

Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда вақтинчалик (3 ойдан ортиқ) ёки доимий истиқомат қилувчи хорижий фуқаролар томонидан таклифнома юбориш

Таклифнома олгандан кейин амалга ошириладиган ҳаракатлар

Таклифнома бўйича кириш визаларини расмийлаштириш муддатлари:

Транзит визаси

Транхит визаси бу - Ўзбекистонга халқаро аэропортлар орқали транзит ўтадиган бир қатор давлатлар фуқароларида, агар уларда учинчи мамлакатга авиачипта бўлса, учун 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга, қисқа муддатли визасиз кириш ҳисобланади.

Ушбу тартиб Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини кўришни истаган транзит авиа йўловчиларга нисбатан қўлланилади.

Визасиз транзит кириш, вақтинча туриш ва Ўзбекистондан чиқиш тартиби жорий этиладиган мамлакатлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Зарур ҳужжатлар рўйхати

Транзит визаси 3 сутка ичида расмийлаштирилиб берилади

Келган пайтда виза олиш

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бўлмаган давлатлардан Ўзбекистонга келишни мақсад қилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон ТИВнинг сектор шўъбалари томонидан олишлари мумкин.

Бунинг учун Ўзбекистон ҳудудидаги юридик ёки жисмоний шахс Ташқи ишлар вазирлигиниг виза кўмагини (тасдиқномаси)ни олиши ва таклиф қилинган шахсга юбориши мумкин (бу ҳақда таклиф бўйича виза бўлимига қаранг).

Бу тасдиқнома таклиф қилинган шахс томонидан авиачипта олиш вақтида, паспорт (чегара) назоратидан ўтиш чоғида тақдим этилади ва у асосида виза расмийлаштирилади.

Электрон виза

Фуқаролар электрон кириш визасини олиш имконига эга бўлган мамлакатлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Электрон визани расмийлаштириш учун чет эл фуқароси www.e-viza.gov.uz манзилидаги Ўзбекистоннинг электрон виза расмий порталига мурожаат йўллайди.

Кўриб чиқиш муддати - мурожаат берилган кун ҳисобга олинмаган ҳолда 2 иш куни

Консуллик йиғими миқдори

 20 АҚШ доллари

  • икки марталик, 35 АҚШ доллари;
  • кўп марталик, 50 АҚШ доллари.

Амал қилиш муддати:

30 кунгача. Берилган кундан бошлаб 90 кун муддатга ҳақиқийдир.

Электрон виза мурожаат берилган вақтда чет эл фуқароси томонидан кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.

e-visa электрон визасини расмийлаштириш ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин: https://e-visa.gov.uz/what-you-need-to-know

 

Эслатма: Ўзбекистонга визани расмийлаштириш ва узайтириш учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги дипломатик хизмат кўрсатиш хизматидан фойдаланиш мумкин.

Chat