Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этиш мумкин:

  • истеъмолчига товар, сотувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот олиш имкони берилмаганда;
  • истеъмолчига сифатсиз (нуқсонли) товар сотилганда;
  • сотилган товардан фойдаланиш имкони бўлмаганда;
  • сотувчи томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бузилганда;
  • кафолат (яроқлилик) муддати давомида нуқсонли товарни бошқа мақбул товарга алмаштириб бериш ёки уни бепул таъмирлаб бериш рад этилса;
  • истеъмолчининг нуқсонли товарнинг харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш (нархни камайтириш) талаби бажарилмаса;
  • товар сотилганда истеъмолчига касса (товар) чеки берилмаса;
  • сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товарни истеъмолчига ўз вақтида етказиб бермаганда;
  • истеъмолчига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қопланмаса.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ваколатлари:

  • товарларнинг мустақил экспертизасини ташкиллаштиради;
  • истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб судларга аризалар (даъво аризалари) беради;
  • истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган товарларнинг ишлаб чиқарилишини тақиқлаб қўйиш ҳақида ваколатга органларга таклифлар киритади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божидан озод этилади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси реквизитлари:

  • манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, И.Каримов кўчаси, 55-уй
  • веб-сайт: www.istemol.uz
  • е-почта: info@potreb.uz
  • телефон: (+998-71) 259-22-58, 259-22-01
  • ишонч телефони: 1091
Chat