Ҳуқуқий ахборот портали

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этиш мумкин:

  • яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулоти (дори воситалари) ишлаб чиқарилганда ва сотилганда;
  • сертификатланадиган озиқ-овқат маҳсулоти сертификатсиз сотилганда;
  • чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш, ташиш, зарарсизлантириш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш объектларидан давлат санитария-гигиена экспертизаси хулосасисиз фойдаланиланилса;
  • карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлганда ёки тарқалганда.

Санитария-эпидемиология назорати марказлари ваколатлари:

  • токсикология-гигиенага оид экспертизадан ўтказиш;
  • республикада санитария-эпидемиология ҳолатни мониторинг қилиш;
  • товар ишлиб чиқарувчилар (сотувчилар) фаолиятида режали (режадан ташқари) текширишлар ўтказиш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жарималар қўллаш.

Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига виртуал мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази реквизитлари:

  • манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 46-уй
  • веб-сайт: www.rses.uz
  • е-почта: info@rses.uz
  • телефон: (+99871)-276-59-28

Санитария қоидалари ва нормалари реестри билан ташиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Бактериология лабараториясига оид хизматлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Вирусология хизматларига оид хизматлар рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat