Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Алоқа инспекциясига қуйидаги ҳолларда мурожаат этиш мумкин:

  • тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган газеталар, журналлар обуначиларга ёпиқ ўровсиз тарқатилса;
  • газеталар, журналлар навбатдаги сони чиқишининг кечикканлиги ёки чиқмаганлиги ҳақида обуначиларга ўз вақтида хабар берилмаганда;
  • обуначилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар учинчи (бегона) шахсларга ошкор қилинганда;
  • обуначига газеталар, журналлар етказиб берилмаганда;
  • обуначига нуқсонга эга бўлган газеталар, журналлар етказилганда;
  • абонентга мобиль алоқа (почта алоқаси, телефон, таксофон орқали, Интернет, теле-, радио-, видео- узатиш) хизматлари сифатсиз кўрсатилганда ёки ўз вақтида кўрсатмаганда;
  • абонентга ёнғинга қарши курашиш хизмати (101), ички ишлар органлари (102), тез тиббий ёрдам (103), газ тармоғининг авария хизмати (104) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматинининг (1050) фавқулодда тезкор хизматни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имконияти таъминланмаганда;
  • SIM-карта ёки абонент қурилмаси (телефон аппарати) йўқолганлиги ҳақида абонентдан ариза келиб тушгандан кейин ҳам хизматлар кўрсатилиши тўхтатилмаганда;
  • абонентнинг телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарлари, шунингдек уларга тааллуқли бўлган барча маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари қонунга хилоф равишда ошкор қилинганда;
  • почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағлари бут сақланмаганда.

Алоқа инспекциясининг ваколатлари:

  • хўжалик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) қўллаш;
  • лицензия берадиган органга хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклиф киритиш;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бажариши мажбурий бўлган кўрсатма бериш (қарор чиқариш);
  • хўжалик юритувчи субъектларга огоҳлантиришлар бериш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш ва кўриб чиқиш учун судга юбориш.

Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Алоқа инспекцияси реквизитлари:

  • манзил: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 136-уй
  • веб-сайт: www.gis.uz
  • е-почта: info@gis.uz
  • ишонч телефони: 1144

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалар ҳақидаги маълумот билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat