Ҳуқуқий ахборот портали

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этилиши мумкин:

  • дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳоллар ғайриқонуний равишда кесилганда;
  • табиат боғлари ҳудудида дарахт ва буталар кесилганда;
  • ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартиби бузилганда;
  • ўсимликлар улар ўсадиган муҳитда ўзбошимчалик билан йўқ қилиб юборилганда;
  • Қизил китобга киритилган ўсимликлар ўзбошимчалик билан йиғилганда;
  • фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонлар ов қилинганда;
  • чиқиндилар аҳоли пунктлари ерларида сақланса ва бундай жойларга кўмиб ташланса.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ваколатлари:

  • экологик назорат бўйича рейд ўтказиш;
  • қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
  • ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жарима қўллаш;
  • жисмоний ва юридик шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш;
  • судларга мурожаат этиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг реквизитлари:

  • манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Тўй-тепа кўчаси, 2А-уй
  • веб-сайт: eco.gov.uz
  • е-почта: info@uznature.uz
  • телефон: (+99871)-236-26-66

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳақидаги маълумот билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat