Ҳуқуқий ахборот портали

Мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган бўйсунув тартибида юқори турувчи давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита берилади.

Ишонч телефонлари орқали шикоят қилиш

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 10-07

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - (71) 233-39-39

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги- (71) 233-47-68, 10-08

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулхонаси - 1000 ёки 800-210-00-00

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли.

Ёзма мурожаат қилиш учун почта манзиллари    

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси –  Тошкент ш., Я.Ғуломов 66. Тошкент 142000

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - Тошкент ш., Яккасарой т., Ю.Ражабий, 1.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги –  Тошкент ш., Сайилгоҳ к. 5, Тошкент 100047

Электрон мурожаат манзиллари

Халқ қабулхоналарига электрон мурожаат йўллаш учун Мурожаатларни бериш муддатлари

Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи, ташкилот ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тикланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларга ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга, ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Мурожаатларни бериш муддатлари    

Шаблон ва шакллар намуналари

Ариза, шикоят ва бошқа мурожаатлар намуналари