Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва унинг ҳудудий органлари   

инсон ва фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат олиб боради;

барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан қонунларнинг ижро этилишини назорат қилади (умумий назорат);

судларда жиноий ишлар кўриб чиқилишида давлат айбловини қўллаб-қувватлаш, судларда фуқаролик ишларини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳамда хўжалик низоларини қараб чиқишда иштирок этади, қонунларга зид бўлган суд хужжатларига протест келтиради;

ушлаб турилганларни, қамоққа олинганларни сақлаш жойларида, жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш вақтида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилади;

 жиноятлар юзасидан тергов олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси   

Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тузилган.

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
  • мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 11-бандига мувофиқ, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга оширади.

 

Chat