Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзингизнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқингиз ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатингизни ҳимоя қилиш учун маъмурий судларга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда - ариза (шикоят) ва илтимоснома билан;

 апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига - шикоят (протест) билан мурожаат қилишингиз лозим.

Маъмурий судлар томонидан ҳал этиладиган ишлар   

1) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;

2) давлат бошқаруви органлари ва маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунга зид ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;

3) сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;

4) нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги ишлар;

5) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги ишлар;

6) нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;

7) давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар.

​​​​​​​

Chat