Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас – ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатида бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган автотранспорт воситалари импорт қилинаётган автотранспорт воситалари ҳисобланади.

Буларга «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.

Автотранспорт воситаси жисмоний шахслар томонидан импорт қилинганда, эгасининг доимий яшаш жойида (юридик шахсларнинг фаолият ҳудудида) жойлашган ТИФ божхона постида расмийлаштирилади.

Импорт қилинган автотранспорт воситасига «эркин муомалага чиқариш» божхона режими татбиқ этилади. Расмийлаштириш учун импорт қилинаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасининг эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат асос бўлади.

Хориждан олиб кириш билан боғлиқ тўловлар:

  • электромобил учун
    • давлат божи: ундирилмайди;
    • ҚҚС: ундирилмайди;
    • акциз солиғи: божхона нархининг 20% миқдорида;
    • йиғим: божхона расмийлаштирилишида нархининг 0.2% миқдорида (бунда 25 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги бироқ 300 АҚШ доллардан ошмаслиги лозим).

    МИСОЛ: электромобилнинг нархи 50.000 АҚШ доллари бўлса, унда:

    • акциз солиғи: 50.000 х 20% = 10.000
    • йиғим: (50.000+10.000) х 0.2% = 100.
    • Жами: 10.000 (акциз солиғи) + 100 (йиғим) = 10100 АҚШ доллари ундирилади.
  • нархи 40.000 АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган янги автотранспорт учун
    • давлат божи ундирилмайди;
    • ҚҚС нархининг 20% миқдорида;
    • акциз солиғи: божхона нархининг 20% миқдорида;
    • йиғим: божхона расмийлаштирилишида нархининг 0.2% миқдорида (бунда 25 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги бироқ 300 АҚШ доллардан ошмаслиги лозим).

    МИСОЛ: автотранспорт воситасининг нархи 40.000 АҚШ доллари бўлса, унда:

    • акциз солиғи: 40.000 х 20% = 8.000
    • ҚҚС: (40.000+8.000) х 20% = 9.600
    • йиғим: (40.000+8.000) х 0.2% = 96
    • Жами: 8.000 (акциз солиғи) + 9.600 (ҚҚС) + 96 (йиғим) = 17696 АҚШ доллари ундирилади.
  • бошқа автотранспорт учун:
    • божхона божи

      Двигатель ҳажми, куб. см

      Бож миқдори

      Янги автотранспорт воситаси

      1000 дан кам

      30% + 1,8 $/ куб. см

      1000 дан кўп – 1500 дан кам

      30% + 2,0 $/ куб. см

      1500 дан кўп – 3000 дан кам

      30% + 2,5 $/ куб. см

      3000 дан кўп

      30% + 3,0 $/ куб. см

      Фойдаланишда бўлган автотранспорт

      воситаси

      1000 дан кам

      40% + 3,0 $/ куб. см

      1000 дан кўп – 1500 дан кам

      1500 дан кўп – 3000 дан кам

      3000 дан кўп

    • қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)

      ҚҚС автотранспорт воситасининг нархи ва акциз солиғи йиғиндисининг 20%.

      МИСОЛ: агар автотранспорт воситаси нархи 10 000 АҚШ доллари бўлса, акциз солиғи 2 000 АҚШ доллари бўлади, бунда ҚҚС (12 000*20%)=2400 АҚШ доллари бўлади

    • акциз солиғи

      Бензин двигателли янги автотранспорт воситалари учун

      Двигатель ҳажми

      Божи

      1 000 куб. см: кам

      2,4 $/ куб. см

      1 000 куб. см дан юқори 1 500 куб. см дан кам

      2,5 $/ куб. см

      1 500 куб. см дан юқори 1 800 куб. см дан кам

      2,6 $/ куб. см

      1 800 куб. см дан юқори 3 000 куб. см дан кам

      2,9 $/ куб. см

      3 000 куб. см дан юқори

      3,1 $/ куб. см

      Фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари учун

      Ишлаб чиқарилган йилига қараб

      Божи

      3 йилдан 7 йилгача

      4,8 $/ куб. см

      7 йил ва ундан ортиқ

      7,2 $/ куб. см

      Автотранспорт воситалари (шу жумладан фойдаланишда бўлган) сиқиш натижасида ички ёниш поршенли двигателли (дизель ёки яримдизелли)

      Двигатель ҳажми

      Божи

      1 500 куб. см дан кам

      2,9 $/ куб. см

      1 500 куб. см дан кўп 2 500 куб. см дан кам

      2,9 $/ куб. см

      2 500  куб. см дан кўп

      3,1 $/ куб. см

    • Республика йўл жамғармасига йиғим
      • нархининг 3% миқдорида - янги автотранспорт воситаси учун
      • фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаси учун ҳар бир от кучи учун ишлаб чиқарилган йилига қараб:
        • 3 йилгача бўлса – 24 530,00сўм
        • 3 йилдан 7 йил гача бўлса – 200 700,00сўм
        • 7 йил ошган бўлса – 133 800,00сўм
Chat