Ҳуқуқий ахборот портали

Суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят бериш мумкин.

Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак   

1) шикоят (протест) йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;

4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;

5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;

6) шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.

Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак   

1) шикоят (протест) йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

3) шикоят қилинаётган ёки протест келтирилаётган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд;

4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;

5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;

6) шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.

Назорат тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак   

1) шикоят (протест) берилаётган назорат инстанцияси суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили) ва ишдаги процессуал ҳолати;

3) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми (номлари), уларнинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

4) ишни биринчи, апелляция ёки кассация инстанцияси бўйича кўрган судлар ва улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг мазмуни;

5) устидан шикоят қилинаётган (протест келтираётган) суд ҳужжати;

6) суд ҳужжати назорат тартибида қайта кўрилиши учун асослар, бундай асослар мавжудлигидан далолат берувчи важлар келтирилган ҳолда;

7) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси.

Апелляция ва кассация шаклидаги шикоятлар ишни дастлабки тарзда кўрган суд орқали юқори турувчи судлар номига йўлланади. Назорат тартибида шикоят бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.

Шикоятни шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди. Шикоятда (протестда) уни берган шахснинг ёки унинг вакилининг телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.

Суд қарори устидан шикоят қилиш муддатлари

  • Апелляция тартибида -  қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида
  • Кассация тартибида –  қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
  • Назорат тартибида – ишни дастлабки тарзда кўрган суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида
Фуқаролик суди қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари

Фуқаролик суди қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари

  • Апелляция тартибида - қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида;
  • Кассация тартибида - қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида;
  • Назорат тартибида - ишни дастлабки тарзда кўрган суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида. 
  • Апелляция тартибида -  қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида
  • Кассация тартибида –  қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
  • Назорат тартибида – ишни дастлабки тарзда кўрган суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида

Маъмурий суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари

Маъмурий суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари

  • Апелляция тартибида - қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида;
  • Кассация тартибида - қарор қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида;
  • Назорат тартибида - ишни дастлабки тарзда кўрган суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида.

 

Иқтисодий суд қарорлари устидан шикоят қилиш муддатлари

Жиноят суди ҳукми устидан шикоят қилиш муддатлари

Жиноят суди ҳукми устидан шикоят қилиш муддатлари

  • Апелляция тартибида – ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шундай муддат ичида берилиши мумкин.
  • Кассация тартибида – суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини (қарорини), шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини (қарорини) кассация тартибида қайта кўриб чиқишга улар қонуний кучга кирганидан кейин бир йил мобайнидагина йўл қўйилади.

Суд қарорлари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat