Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Фуқаролик судлари:

Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг юрисдикция ҳудуди

Фуқаролик ишлари бўйича - жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга топширилади.

Айрим турдаги низолар бўйича махсус тартибда мурожаат қилинади.  

Танлов бўйича мурожаат қилиш - агар низо бўйича бир нечта жавобгар иштирок этиб, улар турли ерларда жойлашган бўлишса, ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган ердаги судга тақдим этилади.

Жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси  умумий қоидалар бўйича тақдим этилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар шикоят қилинаётган маъмурий орган жойлашган ер ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи бўйича судга тақдим этилади.

Иқтисодий ишлар бўйича мурожаатлар юридик шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.  

Юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.

Фуқароларга нисбатан даъволар улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.

 

Chat