Ҳуқуқий ахборот портали

Судга даъво аризаси, ариза ва шикоят билан ёзма шаклда мурожаат қилинади.

Талаб низоли иш билан боғлиқ бўлса, судга даъво аризаси берилади. 

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак   
  • ариза берилаётган суднинг номи;
  • даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
  • жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
  • даъвогарнинг талаби;
  • агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
  • даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
  • жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
  • аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг руйхати.

Даъво аризасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади  

Ариза - буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.

Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.

Шикоят - суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция , кассация ва назорат шикоятлари шаклида берилади. 

Суд ҳужжатлари намуналари учун ҳужжатлар намуналарига ўтинг.

Chat