Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Жисмоний ва юридик шахслар автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақамини (“чиройли рақам”)” оширилган тўлов ставкалари бўйича аукционда махсус сайт орқали олишлари мумкин

Бунинг учун жисмоний ва юридик шахслар Интернет орқали сайтда рўйхатдан ўтишлари лозим

Рўйхатдан ўтишда:

  • жисмоний шахс – ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти серияси ва рақамини, СТИРини ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади
  • юридик шахс – корхонанинг номини, СТИРини ва автомобиль транспорти рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган ҳудудни кўрсатади

“Чиройли рақам”ларнинг бошланғич нархлари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин

Аукционда иштирок этишдан аввал “чиройли рақам” бошланғич нархининг 10% миқдорида олдиндан тўлов (депозит) ҳамда биржа савдолари ташкиллаштирилганлиги учун шартнома суммасининг 5% миқдорида тўлов тўланади.

Кимошди савдосида нарх бўйича таклифлар сони чекланмаган

Кимошди савдосидан исталган пайтда чиқиб кетиш мумкин, охирги энг юқори нархни таклиф қилган шахс бундан мустасно

Аукционда энг юқори нарх таклиф этган шахс ғолиб ҳисобланади. Агар аукционда фақат бир нафар шахс иштирок этган бўлса, у ҳолда бошланғич нархдан юқори бўлган нарх таклиф этилса, у ғолиб ҳисобланади.

Тўлов 5 иш куни ичида тўланиши лозим

Тўловни рад қилиш ёки тўлашдан бош тортиш оқибатлари
  • битим бекор қилинган деб эътироф этилади;
  • янги ғолиб деб иккинчи турган шахс тан олинади;
  • олдиндан тўлов (депозит) қайтарилмай жарима шаклида ушлаб қолинади.

Иккинчи турган шахс ҳам тўлов тўлашдан бош тортган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб топилади

“Чиройли рақам”ларни расмийлаштириш отатдаги тартиб бўйича амалга оширилади


Чиройли рақамлар аукциони ўтказиладиган сайтга ушбу ҳавола орқали ўтилади

Chat