Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Компенсация — ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларни ўз ичига оладиган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси.

Сотиб олинганлиги учун компенсация тўланадиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:
  • кресло-аравачалар;
  • кичик габаритли аравачалар;
  • эшитиш мосламалари;
  • ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;
  • реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармасига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
  • ногиронлиги бўлган шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;
  • ногиронлиги тўғрисида ТМЭК маълумотномаси нусхаси (16 ёшгача бўлган ногирон болалар учун — ТМК маълумотномаси нусхаси);
  • ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг белгиланган тартибда реабилитация техник воситаси билан таъминлаш учун ногирон ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
  • реабилитация техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
  • реабилитация техник воситасининг техник паспорти нусхаси.

Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳақида маълумотлар билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat