Санатория-курортда даволанишга муҳтож ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва ёлғиз кексаларга бепул санатория-курорт йўлланмалари берилади.
Бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар
Қуйидаги ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар бепул санатория-курорт йўлланмаларидан фойдаланишлари мумкин:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсионерлар.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар йўлланмаларни олиш учун тақдим этадиган ҳужжатлар
Йўлланма олиш учун ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:
- туман (шаҳар) тиббиёт бирмашмаси раҳбари номига ариза;
- паспорт нусхаси;
- имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
- тиббий хулоса.
Бепул санатория-курорт йўлланмаларидан фойдаланиш муддатлари
- а) ҳар йили (навбат асосида):
- уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар;
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
- ёлғиз кексалар.
- б) икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахслар.
- в) 3 йилда бир маротаба навбат асосида санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда — ёшга доир пенсионерлар.
Йўлланмалар тиббий хулосада қуйидаги касалликлар кўрсатилганда берилмайди:
- беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик касалликлар;
- жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
- юқумли тери ва соч касалликлари;
- ўткир юқумли касалликлар;
- салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
- таносил касалликлари.
Йўлланмаларни ўз вақтида ва мақсадли берилиши ҳамда навбатга риоя қилиниши масалалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки
(71)-235-45-05 телефонига қўнғироқ қилинг.