Ҳуқуқий ахборот портали

Жисмоний ва юридик шахслар автотранспорт воситалари учун ҳарф ва рақамлар комбинациясини (“чиройли рақам”) танлаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш давлат рақамини олишлари мумкин.

Бунинг учун автотранспорт воситасининг эгаси доимий яшаш жойидаги ҳудудий ЙҲХДХ органига ҳарф ва рақамлар комбинациясини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши керак.

Мурожаат 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Мурожаатда кўрсатилган ҳарф ва рақамлар комбинациялари мавжуд бўлса, у заҳирага олиб қўйилади ва бу ҳақида мурожаат этувчига хабар берилади.

Мурожаат этувчи 3 иш куни ичида ЭКОИҲ 150 баравари ( 33 450 000,00 сўм) миқдорида тўлов тўлиқ тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши зарур.

Шундан сўнг ҳудудий ЙҲХДХ органи бир ой муддатда танланган ҳарф ва рақамлар комбинациясини мурожаат этувчига тақдим қилади.

Мазкур давлат рақами тақдим этилгунга қадар автотранспорт воситаси вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариб турилади.

Танланган давлат рақами тақдим этилгунга қадар автотранспорт воситасига олдин фойдаланишда бўлган давлат рақами ТЕКИНГА берилади.

Chat