Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон судида ажралишга ҳақлидир.

ФҲДЁ органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.

Чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) ариза берувчининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади.

 

Никоҳдан ажралишнинг умумий тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Никоҳдан ажралиш ҳақида судга бериладиган даъво ариза намунаси билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

 

Chat