Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, никоҳ тузишга монелик қиладиган қуйидаги ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилади.

Никоҳ тузишга:

  • лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
  • насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
  • лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди.

Ўзбекистондан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасида бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда тузилган никоҳлар Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилади.

Chat