Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, бошқа давлатда доимий яшаётган болани Ўзбекистон фуқаролари томонидан фарзандликка олиш мазкур бола доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фарзандликка олинаётган бола етим ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яқин қариндоши бўлган ёки ўз ватанида турли сабабларга кўра фарзандликка олиниши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон фуқаролари томонидан фарзандликка олишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистонга кириши ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон ваколатли органининг (ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари) рухсатномаси талаб қилинади.

 

Фарзандликка олишнинг умумий тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Рухсатнома расмийлаштириш тартиби

Ички ишлар органларига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat