Ҳуқуқий ахборот портали

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда:

  • боланинг қонуний вакили розилиги;
  • бола фуқароликка эга бўлган давлат ваколатли органининг розилиги;
  • фарзандликка олиш ҳақида боланинг розилиги олиниши лозим.

Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олиш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Фарзандликка олишнинг умумий тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat