Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

«Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

«Мурувват» болалар интернат уйларига бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда қуйидаги ташхислари бўлганлар қабул қилинади:
  • мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
  • оғир даражадаги ақлий заифлик;
  • чуқур даражадаги ақлий заифлик;
  • болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернетларига жойлаштириш қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф юолалар церебрал фалажлиги;
  • интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
  • деменция.

«Мурувват» болалар интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар

Қуйидагилар «Мурувват» болалар интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

  • шахснинг сезилмайдиган нуқсонисиз, продуктив симптоматик мавжуд ҳолдаги шизофрения;
  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
  • ҳар қандай нозологик мансублик доирасидаги руҳсимон симптоматика;
  • беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
  • улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар.

«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар

Қуйидагилар «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши умумий кўрсаткичлар ҳисобланади:

  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

 «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади.

«Мурувват» болалар интернат уйларига расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар

Мурувват» болалар интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси, кундузги парваришлаш гуруҳига эга - «Мурувват» болалар интернат уйи директори номига аризаси;
  • «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси (16 ёшдан катта шахслар учун - паспортининг нусхаси);
  • васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий паспортининг нусхаси;
  • рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар.

«Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш  Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлари бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган болаларни улар учун мўлжалланган кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишда ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида беғараз шартнома тузилади, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.

«Мурувват» болалар интернат уйлари фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Chat