Ҳуқуқий ахборот портали

Автотранспорт воситасининг олди-сотди (ҳадя қилиш, айирбошлаш) шартномаси нотариал тартибда тасдиқлангандан сўнг ушбу автотранспорт воситаси 10 кун ичида эгасининг доимий яшаш жойидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида (ЙҲХДХ) рўйхатдан ўтказилиши ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (РЎДРБ) олиниши лозим

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • белгиланган намунадаги ариза;
  • эгасининг паспорти;
  • аввалги эгасига берилган техпаспорт;
  • эгалик ҳуқуқи вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат (олди-сотди, ҳадъя шартномаси ва ҳ.к.);
  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Республика йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлар ставкалари:

  • дилердан сотиб олинган янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда харид нархининг 3% миқдорида йиғим ундирилади
  • фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда ишлаб чиқарилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун:
    • 3 йилгача бўлса - 24 530,00 сўм
    • 3-7 йил бўлса - 20 070,00 сўм
    • 7 йилдан ортиқ бўлса - 13 380,00 сўм

Давлат рақами белгисини олиш учун:

  • а) автотранспорт воситалари учун – 334 500,00 сўм)
  • б) Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун – 167 250,00 сўм
  • в) яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт ўрнига янги бериш учун – 223 000,00 сўм
  • г) яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона ўрнига янги бериш учун – 111 500,00 сўм
  • д) йўқолган эвазига – “а” ва “б” бандларида кўрсатилган нархларнинг уч баравари
  • е) эгаси ўзгарганда мавжуд давлат рақам белгисини сақлаб қолиш учун – “а” ва “б” бандларида кўрсатилган нархларнинг ярми;
  • ж) ногиронлиги бўлган шахслардан – тўлов ундирилмайди

Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахслар “олтин (чиройли)” давлат рақам белгисини аукцион ёки буюртма орқали олишлари мумкин