Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 1171 марта ўқилди

Автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш лозим.

Автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасини олувчининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидан қатъий назар исталган давлат нотариал идорасида тасдиқлаш мумкин.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:
  • сотувчи ва олувчининг паспортлари;
  • автотранспорт воситасининг техпаспорти;
  • турмуш ўртоғининг розилиги (агар никоҳ давомида сотиб олинган бўлса);
  • гаровга қўювчи шахснинг розилиги (агар гаровга олинган бўлса);
  • васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги (агар васийлик ва ҳомийликка олинган бўлса);
  • кредит шартномаси нусхаси (агар кредит шартномаси асосида олинган бўлса).

Амалга ошириладиган тўловлар:

А) давлат божи:

Двигатель қуввати

Ишлаб чиқарилган санага нисбатан

3 йилгача

3-7 йил

7 ва ундан ортиқ йил

60 от кучигача

БҲМнинг 4 баравари

БҲМнинг 3 баравари БҲМнинг 2 баравари

60-110 от кучигача

БҲМнинг 6 баравари БҲМнинг 4 баравари БҲМнинг 3 баравари

110 от кучидан кўп

БҲМнинг 10 баравари БҲМнинг 8 баравари БҲМнинг 5 баравари

 

Б) герб йиғими: БҲМнинг 10 фоизи

Пуллик хизматлар:
  • тушунтириш бериш;
  • шартнома лойиҳасини тайёрлаш;
  • тақиқни текшириш.

Керакли нотариал идорасини бу ердан топишингиз мумкин.

Нотариус қабулига ёзилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat