Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 16 марта ўқилди

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилиш мумкин:

  • жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;
  • жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғарилган суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқлаган  холда воз кечганда;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини йўқотганда.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш суд қарорлари ва бошқа органларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этиладиган ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин.

Ундирувни қарздорнинг пенсиясига қаратиш мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.

Chat