Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1359 марта ўқилди

Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш улар берилган муддатдан қатъий назар амалга оширилади, бунда:

  • 01.10.2017 йилдан 31.12.2018 йилгача – ихтиёрий равишда алмаштирилади;
  • 01.01.2019 йилдан 31.12.2021 йилгача – мажбурий тартибда алмаштирилади.

Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • паспорт (нусхаси олиниб асли қайтарилади);
  • эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони;
  • давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи квитанция.

Ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб олингандан сўнг навбат билан расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйиб, янги гувоҳнома чоп этилиши кутиб турилади (ушбу жараёнга 5 дақиқа вақт сарфланади).

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

2022 йил 1 январдан бошлаб эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намуналарига алмаштиришда қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда талаб этилади

1. Ҳайдовчининг имтиҳон варақаси (миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси);

2. Белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома;

3.  Автомототранспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат:

  • ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
  • шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
  • ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси.

Chat