Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • марта ўқилди

Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш асослари
  • тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
  • оталик белгиланганда;
  • фарзандликка олинганда;
  • ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
  • миллати ўзгартирилганда;
  • никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
  • суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
  • ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
  • имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;
  • 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
  • агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;
  • жинси ўзгартирилганда.

Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жойи
  • Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
  • 16 ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.
  • 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида кўриб чиқилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.

Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш муддатлари
  • Далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан, ариза тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.
  • Узрли сабаблар (ўзгартириш киритиш зарур бўлган ёзувлар нусхалари олинмаганда ва бошқа ҳолларда) мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири томонидан ушбу муддат 1 ойгача муддатга узайтирилиши мумкин.

Ушбу хизматни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.

Кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ундирилади.

ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


Фойдали ҳаволалар

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

ФҲДЁ органи қабулига ёзиши учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги консуллик муассасалари билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat