Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1254 марта ўқилди

Аввал назарий (тест) имтиҳон топширилади, ундан ўтганлар амалий (махсус майдончада автотранспорт воситасида) имтиҳон топширади.

  • Имтиҳонлар натижалари тегишли варақада қайд этилади ва имтиҳон комиссия баённомаси шаклида расмийлаштирилади.
  • Имтиҳонларни муваффаққиятли топширган шахсларга хорижий давлатларда тан олинадиган халқаро талабларга жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси унинг эгасига паспорти (ўрнини босувчи ҳужжат) асосида 10 йилга берилади.

  • «D» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи «В» ёки «С» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича 3 йиллик стажга эга, қайта тайёрлаш курсларини ўтаган ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
  • «ВЕ», «СЕ» ва «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги 12 ой мобайнида тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар доимий ёки вақтинчалик турар жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади.

Назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун тўловлар нархи билан ҳавола орқали танишинг.

Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин ўтказилади.

Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда топшириладиган ҳужжатлар
  • ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
  • олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари;
  • 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • тўлов тўланганлиги ҳақидаги тўлов қоғози;
  • ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
  • паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.

 

Chat