Ҳуқуқий ахборот портали

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар уй-жойларни сотиб олиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ҳамда уларни кадастр рўйхатидан ўтказишда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлардан ташқари ички ишлар органлари томонидан берилган яшаш учун рухсатномани тақдим этади.

Уй-жойни яқин қариндоши бўлмаган ҳамда яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳадя қилишда шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун, уй-жойнинг туман (шаҳар) кадастр органлари томонидан аниқланган рўйхатдан ўтказиш қийматининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Юқоридаги ҳолатлар қуйидаги тоифадаги чет эл фуқаролари татбиқ қилинмайди:

  •  хорижий фуқаролар – дипломатик корпус ходимлари;
  • хорижий фуқаролар – Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимлари.

 

Нотариал идорада уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш тартиби ва ундириладиган тўлов миқдорлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat