Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

 Қуйидаги тоифадаги аёллар учун имтиёзли тартибда қишлоқ ва шаҳар жойларида қурилаётган уй-жойлар (квартира)лар ажратилади:

  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган;
  • ногиронлиги бўлган;
  • кам таъминланган (ойлик жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила) ҳамда фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оналар.

Юқоридаги тоифадаги аёллар имтиёзли тарзда уй-жой сотиб олиш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил қилинган комиссияларга мурожаат қилишлари зарур.

Қуйидаги ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларга тақдим қилинади:
  • белгиланган намунадаги сўровнома ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР);
  • оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари:
  • яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома;
  • доимий иш жойларидан берилган ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари;
  • доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);
  • доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);
  • ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлинмасидан маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда);
  • ногиронлик гуруҳи кўрсатилган ҳолда пенсия гувоҳномаси, ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясидаги туманлараро (туман) тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) маълумотнома нусхаси (оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжуд бўлган ҳолатда);
  • турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида – туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг:

  • 10 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
  • 90 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat