Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 6 марта ўқилди

Шаҳарларда истиқомат қилувчи ҳамда қуйидаги мезонларга тааллуқли фуқаролар шаҳар жойларида қурилаётган арзон кўп қаватли уй-жойларни сотиб олиш ҳуқуқига эга:
  • уй-жойининг йўқлиги ва ижара, бепул фойдаланиш шартлари асосида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётганлиги;
  • бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаётганлиги;
  • кўп болали оила;
  • она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётганлиги;
  • ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
  • оила таркибида 1-гуруҳ ногиронлиги мавжудлиги;
  • турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий меъёрларга мувофиқ эмаслиги .
  • таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
  • ариза;
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
  • фуқаронинг уй-жойга муҳтожлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш шартлари:
  • қишлоқ жойларда — уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда 15 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
  • шаҳарларда — уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда 15 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Мазкур тоифадаги кўп қаватли уй-жойларни олиш учун шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил қилинган ҳудудий комиссияларга мурожаат қилиш зарур.

2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Ипотека кредити 20 йил муддатга, шунингдек таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Chat