Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Коммунал уй-жой фонди маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида моддий шароити оғир ҳамда уй-жойга муҳтож фуқаролар учун ташкил қилинади.

Жон бошига ўртача ойлик даромади базавий ҳисоблаш миқдоридан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар тоифаларининг рўйхати:

  • Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар;
  • Офицерлар ва муддатдан ташқари хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;
  • Касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича;
  • 16 ёшгача 7 ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар;
  • Ғирт етим болаларни васийликка олган оилалар;
  • Уч ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;
  • Ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • Кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар;
  • Болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирон бўлиб қолган болалари бўлган оилалар;
  • Биринчи марта қурилган ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилсалар.

Коммунал уй-жой фондидан уй олиш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилинади

Аризалар дастлаб турар жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилади, комиссия ариза берувчининг турар жой шароитларини текшириб чиққандан кейин тегишли далолатнома тузади ҳамда ҳисобга қўйиш ёки рад этиш ҳақида таклиф киритади

Фуқарони ҳисобга олиш ёки рад этиш ҳокимлик қарори билан тасдиқланади

Уйлар биринчи навбатда қуйидагиларга берилади:

  • турар жой бузилиш ҳолатидаги уйларда яшаётган фуқароларга
  • ертўлаларда яшаётган фуқароларга
  • баракларда яшаётган фуқароларга
  • турар жой майдони бир кишига 5 кв/м.дан кам бўлган квартираларда яшаётган фуқароларга

Ҳокимлик томонидан фуқарога коммунал уй-жой фондидан уй бериш масаласи қарор билан тасдиқланади

Қарор асосида уйга кўчиб кириш учун асос бўладиган ҳужжат – ордер берилади

Яшовчилар билан ижара шартномаси тузилади ва  улардан ижара ҳақи олинади

Ижарачи ижара шартномасини бекор қилишдан олдин ижарага берувчини 3 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бекор қилиши мумкин.

Огоҳлантиришсиз шартнома бекор қилинган тақдирда ижарага олувчи кейинги 3 ой учун турар жой ҳақини тўлайди.

Chat