Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ушбу соҳада фаолият юритиш бўйича лицензияга эга бўлган (давлат ва нодавлат) таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.

С, D, ВЕ, СЕ, DЕ тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун ҳайдовчилар қайта тайёрлашдан ўтишлари лозим.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • ариза;
  • 083/х-шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • 3х4 ҳажмдаги 3 дона фотосурат;
  • маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
  • паспорт ёки ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;
  • мавжуд «В», «С», «D» категориялари бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаси.

Ҳайдовчиларни қайта тайёрлашнинг нархлари бевосита таълим муассасалари томонидан белгиланади. Бунда нархлар ҳудуд, моддий-техник база даражаси ва бошқа параметрлардан келиб чиқиб белгиланади.

Назарий машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари – тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.

Ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи айрим ташкилотлар

Қайта тайёрлов якуни бўйича ўқитиш ташкилотларида имтиҳон топширилади.

Ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.

Chat