Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Хусусийлаштириш ишларини амалга ошириш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятларига (мулкдорга) ариза билан мурожаат қилинади.

Мурожаатни кўриб чиқиш муддати - 2 ойгача.

Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган уй-жой (квартира)лар
  • ижара шартномаси асосида фуқаролар фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар;
  • қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган, аммо одамлар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари;
  • янги қурилган уйлардаги квартиралар.

Хусусийлаштирилмайдиган уй-жой (квартира)лар
  • ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги уйларнинг квартиралари;
  • уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;
  • умумий ётоқларнинг хоналари;
  • белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;
  • хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);
  • икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган квартиралар агарда уларни хусусийлаштиришда барча ижарачиларнинг розилиги бўлмаса.


Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.

Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади.

Ордер хусусийлаштирилган уй-жой учун қонуний ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиб, техника инвентаризацияси органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.


Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;
  • уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;
  • уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);
  • фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.

Уй-жой (квартира)ни хусусийлаштириш йўли билан сотиб олиш усуллари

1992 йилгача қурилган уйларни хусусийлаштиришда унинг нархи:

  • бирданига тўлиқ тўланиши мумкин;
  • 5 йил давомида бўлиб тўланиши мумкин, бунда квартира қийматининг 40% дастлабки ҳақ (бадал) тўланади.

1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уйлар хусусийлаштирилганда унинг нархи:

  • бирданига тўлиқ тўланиши мумкин;
  • 20 йил давомида бўлиб тўланиши мумкин, бунда квартира қийматининг 10% дастлабки ҳақ (бадал) тўланади.

Бирданига тўлиқ тўланганда тақдим этиладиган чегирмалар:

  • 10% - 1992 йилгача қурилган уй-жой учун
  • 20% - 1992 йилда ва ундан кейинги йилларда қурилган уй-жой учун
  • 5 ва 10% - квартира ҳақини икки ярим йил давомида тўланганда


Chat