Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1193 марта ўқилди

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ушбу соҳада фаолият юритиш бўйича лицензияга эга бўлган (давлат ва нодавлат) ўқитиш ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ҳайдовчиликка номзодларга қўйилган талаблар
  • соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари бошқаришга яроқли бўлган;
  • маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;
  • ўқув муддати якунида «А» тоифадаги мототранспорт воситаларини бошқаришга – 16 ёшга; «В», «С» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқаришга – 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқаришга – 21 ёшга тўлган шахслар.

С, D, ВЕ, СЕ, DЕ тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун ҳайдовчилар қайта тайёрлашдан ўтишлари лозим.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  1. жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи — ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
  2. соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
  3. 3х4 сантиметр ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);
  4. маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
  5. паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

Ҳайдовчиларни тайёрлашнинг нархлари бевосита ўқитиш ташкилотлар томонидан белгиланади.

Бунда нархлар ҳудуд, моддий-техник база даражаси ва бошқа параметрлардан келиб чиқиб белгиланади.

Назарий машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари бошқариш бўйича машғулотлари – тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш махсус ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.

Тайёрлов якуни ва қайта тайёрлов бўйича ўқитиш ташкилотларида имтиҳон топширилади.

Ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.


Ҳайдовчиларини тайёрлаш билан шуғулланувчи айрим ташкилотлар

Chat