Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Уй-жой қуриш кооперативи фуқаролар ўз маблағлари билан биргаликда қурилишда иштирок этиши йўли билан келгусида уйлардан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун ташкил этилади.

Уй-жой кооперативи янги, реконструкция қилинган иморатларни сотиб олиш ва келгусида уйдан (уйлардан) фойдаланиш учун ташкил этилади.

Фуқаролар ўзларининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларига кириш ҳуқуқига эгадирлар.

Бунинг учун уларнинг белгиланган миқдордаги маблағ – пай бадалларини тўлаши талаб этилади.

Фуқаролар томонидан пай бадали бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади.

Белгиланган миқдордаги пай бадалларини тўлаган фуқароларга уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, тўланган пай бадалига мувофиқ, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида квартира берилади.

Фуқароларни уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзолигидан чиқариб юбориш ҳолатлари (умумий йиғилиш қарори билан):

  • кооперативга аъзолига кириш учун ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилганлиги;
  • турар жойни ёки умумий фойдаланишдаги объектларни мунтазам бузган ёки шикастлантирган ёхуд улардан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётганлиги;
  • устав ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативидан чиқарилган аъзо турар жойдан кўчирилади ва уй-жой қурилиши ҳар бир квадрат метрининг қиймати бозор баҳосида ҳисобга олинган ҳолда тегишли пай бадали унга қайтариб берилади.

Норматив ҳужжатлар

Chat