Ҳуқуқий ахборот портали

Уй-жойнинг ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади, унинг нотариус орқали тасдиқлаш талаб этилмайди.

Шартнома давлат солиқ органлари ҳисобига қўйилиши лозим. Тузилган шартномани солиқ органлари ҳисобига қўймаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддати 5 йилгача.

Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талабига биноан шартнома оила аъзоларининг биттаси билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан чиқиб кетган тақдирда, шартнома уй-жойда яшаб турган оила аъзоларининг бири билан тузилади.

Аҳамият беринг!

Шартномада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим.

Chat